Get Mystery Box with random crypto!

“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиалининг собиқ бошл | Kompromatuzb

“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиалининг собиқ бошлиғи Қарши шаҳридаги фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган “YOSHLAR-KELАJAGIMIZ” жамғармаси вилоят филиалининг 1 млрд. 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@kompromatuzb