Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатил | Kompromatuzb

Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бухородаги қайсидир телеграм канал эгасига Жиноят Кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Дори ичиб ўнлаб болалар ўлиб кетганда аслида прокуратурадан мана шундай фаоллик кутгандим. Дори бизнесининг қудратли вакиллари ҳақида ана энди ёзишга қарор қилдим.

@kompromatuzb