Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ қурилиш банкнинг “каламушлар”и ҳақида биласизми?! Билм | Kompromatuzb

Қишлоқ қурилиш банкнинг “каламушлари ҳақида биласизми?!

Билмасангиз ҳозир билиб оласиз!

Ҳолатнинг қисқача баёни:
Қишлоқ қурилиш банк томонидан 2019 йилда «STABOAZIYA» МЧЖга аккредитив шартномаси тузади.

Шартнома шартига кўра «STABOAZIYA» МЧЖ Қозоғистондан гўшт махсулоти олиб келиши керак бўлган. Гўшт маҳсулоти келганидан сўнг Қишлоқ қурилиш банк Қозоғистон банкига ажратилган кредит маблағини қоплаб бериши керак бўлган.

Гаровга «STABOAZIYA» МЧЖни биноси(кейинчалик бу бино гаровдан чиқарилиб юборилади) ва «MEGA X» МЧЖга тегишли бино гаровга қўйилади. MEGA X» МЧЖга тегишли бино гаровга қўйилишида У.Якубов томонидан имзолар қалбакилаштирилганлиги учун унга нисбатан ҳукм чиқарилган.

Қозоғистондан гўшт маҳсулоти келмайди. Чунки, гўшт маҳсулоти учун Қозоғистон банк томонидан ажратилган кредит маблағи «STABOAZIYA» МЧЖ раҳбари Ш.Хайдаров ва У.Якубов томонидан нақдлаштириб олинган. Қишлоқ қурилиш банк томонидан Ўзбекистонга гўшт маҳсулоти келмасада, Қозоғистонга пул чиқариб берган.

Бу ҳолатни банк мансабдор шахслари терговда халқаро муносабатлар бўйича АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг шаънига доғ тушмаслигини олдини олиш мақсадида пул маблағларини “КазЭкспо” компаниясига қоплаб бериб, гаровга қўйилган бинони банк балансига қабул қилиб олишни мақсад қилганлиги билан изоҳлаган.

Ҳозирги кунда «STABOAZIYA» МЧЖ раҳбари Ш.Хайдаров ва У.Якубовларга нисбатан ЖИБ Шайхонтохур судида жиноят иши кўрилмоқда. Банк юристи А.Сайфуллаев судга келиб, кредит маблағи кайтарилмаган бўлса ҳам «STABOAZIYA» МЧЖ раҳбари Ш.Хайдаров ва У.Якубовларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтиб, MEGA X» МЧЖга тегишли бинони банкка беришни сўрамоқда.

Ваҳоланки, бу банк давлат банки бўлсада, гаровга қўйилган бино қалбаки хужжатлар билан гаровга қўйилганлиги суднинг ҳукми билан ўз исботини топган бўлсада, банк юристи судда судланувчиларга даъвоси йўқлигини маълум қилиб, давлатга 200 000 АҚШ доллари миқдорида етказилган зарарни яшириб келмоқда.

Ҳа айтганча, «STABOAZIYA» МЧЖ раҳбари Ш.Хайдаров Қишлоқ қурилиш банк Тошкент минтақавий филиали ўринбосари О.Рахимовнинг (ҳозир у сергели филиали бошқарувчиси) ҳамқишлоғи, жуда яқин таниши ва қариндоши бўлади.

Давоми жуда ажойиб…

@kompromatuzb