Get Mystery Box with random crypto!

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Махсустранс ишлаб чиқариш | Kompromatuzb

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” (Махсустранс) унитар корхонаси жуда кўп миқдордаги буюртмаларни якка тартибдаги тадбиркорларга бериб келмоқда.

Бу ташкилотнинг фаолиятини очишни 2021 йилги тарихдан бошласак. Масалан, 2021 йилнинг 5 октябрида ташкилот таъмирлаш ишлари учун тендер ўтказган. Бу тендерда эса икки нафар якка тартибдаги тадбиркор иштирок этгани биринчи шубҳали ҳолат.

Иккинчидан, 915 млн сўмлик буюртмани якка тартибдаги тадбиркор Жасуров Фаррух Жасур ўғли қўлга киритган. Энди савол туғилмоқда, агар бу ташкилот ўзи бажариши керак бўлган ишларга бошқаларни ёллаб ишлатса, унда ўзининг нима кераги бор? Нега бу ташкилот ўзи бажариши керак бўлган ишларда бошқалар хизматидан фойдаланяпти? Ўша ЯТТ (кўпи билан 3 та ходим ёллаши мумкин) бунақа қийматдаги буюртмани бажара оладими?

2021 ва 2022. “Махсустранс”нинг икки йиллик фаолияти ҳақида ҳали батафсил гаплашамиз!

@kompromatuzb