Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йў | Kompromatuzb

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўзининг қисми бўйича Расмий баёнот берди! Бунинг учун Олим Чориқуловичга раҳмат!

Унда айтилишича, муқаддам фуқаро Асқар Баҳроновга тегишли бўлган "Lacetti" русумли транспорт воситаси 80V001OA давлат рақам белгиси билан рўйхатда бўлган;

- 2022 йил 24 август куни мазкур автомобиль фуқаро Бахтиёр Бешимовга олди-сотди шартномаси асосида ўтган ва 2022 йил 5 сентябрь куни 80M405TA давлат рақам белгиси билан рўйхатга олинган ("Lacetti" автомобили бошқа шахсга ўтиб, 80V001OA давлат рақам белгиси ечилган).

- 2022 йил 5 сентябрь куни фуқаро Асқар Баҳроновга тегишли бўлган "Hyundai Santa Fe" русумли автомобиль 80V001OA давлат рақам белгиси билан рўйхатдан ўтказилган.

Изоҳ: 2023 йил 16 январь санаси ҳолатига фуқаро Асқар Баҳроновга тегишли бўлган "Hyundai Santa Fe" русумли автомобиль 80V001OA давлат рақам белгиси билан рўйхатда мавжуд.

Муносабат учун ЙҲХХга раҳмат!

Аммо, коррупцияга қарши курашаман деб уяли алоқа рақамини ҳам эълон қиворган ССВ вазири жим?! Нега жим деб ўйлайсиз, “тили қисиқ жойи бормикин-а”?!

@kompromatuzb