Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобча | Kompromatuzb

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш фаолияти эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга оширилиши лозимлигини билдирди

Тошкент шаҳрида ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.

Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга ошириши лозим.

Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.

Ҳокимлик бу чеклов қачонгача давом этишини афсуски ҳозирча маълум қилмади.

@kompromatuzb