Get Mystery Box with random crypto!

Kommers.uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi kommersuz — Kommers.uz | Расмий канал K
Telegram kanalining logotibi kommersuz — Kommers.uz | Расмий канал
Kanal manzili: @kommersuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.50K
Kanalning ta’rifi

Kommers.uz — иқтисодиёт, молия, бизнес ва технологиялар ҳақидаги Ўзбекистон ва жаҳон янгиликларини тезкор, аниқ ва холис етказиб берувчи онлайн нашр.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-28 07:38:01 «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш вақтинча тўхтатилди

Молия вазирлиги «Очиқ бюджет» ахборот порталида кузатилаётган техник носозликлар туфайли, 2022 йилнинг 29 август соат 18:00 га қадар Порталда профилактика ишлари амалга оширилишини маълум қилди.

Шу муносабат билан, бу давр мобайнида «Очиқ бюджет» ахборот порталидан фойдаланиш, жумладан «Ташаббусли бюджет» жараёнлари доирасида лойиҳаларга овоз бериш имконияти бўлмайди.

Қайд этилишича, «Ташаббусли бюджет» 2-мавсумининг овоз бериш даври техник носозликлар туфайли йўқотилган кунлар сонига узайтирилади.
2.5K viewsedited  04:38
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:03:07
Ўзбекистон 2022 йилнинг етти ойида 18 та давлатга 21,4 млн доллар 15,3 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилди. Экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 млн жуфтга камайган.  

Батафсил — kommers.uz/26440

Telegram • Instagram • Facebook
3.1K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:37:33
Шавкат Мирзиёев «Электрон ҳукумат» ягона маркази билан танишди. «Бу марказ рақамлаштиришнинг ‘юраги’, ‘Электрон ҳукумат’нинг замини», — деди давлат раҳбари. Президент матбуот хизматининг ёзишича, марказ ишга тушиши билан давлат идоралари маълумотларининг киберҳужумлардан ишончли ҳимояси таъминланади.

Батафсил — kommers.uz/26436

Telegram • Instagram • Facebook
3.1K views10:37
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:40:33 Байрамолди ва байрам кунлари «Афросиёб» поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш муносабати билан байрамолди ва байрам кунлари «Афросиёб» поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади.

«Афросиёб» электропоездларининг Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишидаги ҳаракати 29 августдан 4 сентябргача 1 рейсдан қўшилади ва жами 7 та рейсни ташкил этади.
3.1K views09:40
Ochish/sharhlash
2022-08-27 11:55:32
Ўзбекистон Бразилиа шаҳри билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик ўрнатмоқда. Жавлон Ваҳобов Бразилиа Халқаро алоқалар офиси директори ўринбосари Эмилиано Диогенес Абреу билан музокаралар ўтказди.

Батафсил — kommers.uz/26432

Telegram • Instagram • Facebook
3.1K views08:55
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:43:10
Ўзбекистон етти ойда 550 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Энг катта харидор Қозоғистон бўлиб турибди.

Батафсил — kommers.uz/26427

Telegram • Instagram • Facebook
3.2K views07:43
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:34:34 Ўзбекистонда буғдой уни импорти ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 72,7 милион долларга тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

Буғдой уни импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан Қозоғистон (218,3 минг тонна) ва Россиядан (9,4 минг тонна) импорт қилган.
3.2K views06:34
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:35:48
Экспертлар қиёсий устунлик нуқтайи назаридан инвестициялар учун энг жозибадор тармоқларни аниқлади. Kommers.uz’га маълум қилинишича, саноат тармоқлари инвесторлар учун потенциал жозибадор бўлиш учун қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитидан ташқари маълум қиёсий афзалликларга ҳам эга бўлиши керак.

Батафсил — kommers.uz/26411

Telegram • Instagram • Facebook
3.2K viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:35:14
Мутахассислар жаҳон ва Ўзбекистондаги ҳозирги озиқ-овқат инфляциясини таҳлил қилди. ПМТИнинг Kommers.uz’га маълум қилишича, ҳозирда жаҳон озиқ-овқат бозори анча беқарор. Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг бирданига кўтарилиши 2020 йилнинг май ойида коронавирус пандемияси бошланган пайтга тўғри келган ва ҳозир ҳам нархлар анча баландлигича қолмоқда.

Батафсил — kommers.uz/26416

Telegram • Instagram • Facebook
3.2K views04:35
Ochish/sharhlash
2022-08-26 18:28:41
ПМТИ мутахассислари ҳавога чиқарилаётган CО2 миқдорини камайтириш нуқтайи назаридан хорижий давлатлар ва Ўзбекистонда электромобиллар бозорини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил қилди. Таҳлил асосида экспертлар мамлакатда электромобиллар бозорини ривожлантириш учун нима қилиш кераклиги бўйича маълумот берди.

Батафсил — kommers.uz/26403

Telegram • Instagram • Facebook
3.3K views15:28
Ochish/sharhlash