Get Mystery Box with random crypto!

Комилжон яна социализм ҳақида ёзаяпти. Буни корпорациялар куча | Комилжон Abdulloh

Комилжон яна социализм ҳақида ёзаяпти. Буни корпорациялар кучайиши билан қандай бирлаштирамиз? Аслида қарама-қаршилик йўқ — мулк корпорациялар қўлида концентрация бўлади, кичик бизнес, шахсий мулк йўқ қилинади, одамлар ё корпорацияларга хизмат қилади, ё ўлиб қолмаслиги учун паёкка ўтказилади. Давлат корпорация-давлатга айланиб боради. Яъни давлат бўйнидаги ижтимоий ҳаражатлар бекор қилинади, аҳоли кунини ўзи кўради (текин таълим, нафақа, ижтимоий ёрдам ва ҳоказолар ортиқча юк, деб саналади).

Корпорацияларга айланиш жараёнларига мисол бериб кетайлик: олдин объект, яъни бировнинг иродасини бажарган структуралар субъектларга айланяпти — ўзларининг кун тартибларини ўзлари белгилаяпти. Масалан, катта эҳтимол билан, мактаб маъмурияти ўз хоҳиши билан ҳижоб билан курашаяпти, Госдеп, масонлар ё Хитой ГРУси буйруғи билан эмас. Ҳудди шундай, диний ташкилотлар ҳам худонинг амридан корпоратив қадриятларни устун қўяди: "Ватикан бу корпорация" (Чўқинтирган ота 3). Шунинг учун ҳам одамлар орасидаги исламофобияни корпорациялашиш жараёнинг бир кўриниши, деб ҳам қараш керак: исломийлашиб кетган халқ устидан пул ишлаш қийин бўлади — коронавирус карантинида қора халқ ўзича садақа тарқатиб юргани корпорация эгаси бўлган шаҳар ҳокимига ёқмади.

Ҳамма корпорацияга айланаяпти: иерархик структура, тепага пул "узатилади", пастга ахлат тушади. Бундай структурада иложи борича тепароққа чиқиш керак бўлади. Ва ҳаммага қарши компромат мавжуд, авлиёларни назорат қилиб бўлмайди.

Нима қиламиз? Йўллар бир нечта. Мавжуд бўлган корпорация устидан назорат ўрнатиш мумкин. Қолаверса, ҳар бир шахс алоҳида корпорацияга айланиши мумкин. Аслида, бу янги дунё кўп ижобий имкониятларни ҳам ўзи билан олиб келаяпти. Бошқалар иродаси фақатгина корпоратив манфаатлардан келиб чиқади — уларни қабул қилишимиз шарт эмас.

Яқинда бир йигит билан суҳбатлашиб қолдик. Чет элликларни айлантириб юрганда, "тоза" ўзбек қизларини сўраб қолса, топиб беришга мажбур бўласиз, деб қолди. Бунга жавобан меҳмонлар қўтоғимни емайдими, дедим. Ҳалиги йигитнинг гапига жаҳлим чиқмади, аслида. У ўзининг панжараси ортидан туриб дунёга назар солаяпти. Лекин мен бировга фоҳиша топишга, ароқ олиб беришга ё бошқа ўзимга ёқмаган ишга қўл уришга мажбурият олмаганман, шартномамда ундай банди йўқ.

https://zen.yandex.ru/media/id/5d00cb8e70822600ac4eac5d/iangi-socializmda-tanlash-imkoniiati-bormi-602552405a38290c15b7f0ff