Get Mystery Box with random crypto!

​​Энг унверсиал либос оқ кўйлак бўлади. Ҳар қандай шим билан к | Комилжон Abdulloh

​​Энг унверсиал либос оқ кўйлак бўлади. Ҳар қандай шим билан кийиб кетаверасиз. Ранг танламайди. Кайфиятингизни кўтаради. Атрофдагиларга ҳам таъсир қилади. Айниқса Fazeel дан тиктирилган бўлса...

Ишхонада тез билинади. Мижозлар сизга жиддий қарайди, таклифингизни қабул қилади. Бизнес музокараларда битимларга рози бўлишади.

Давлат идораларига киришда ҳужжат сўрашмайди. Котиблар ўрнидан туриб, “нима хизмат?” деб кутиб олади. Ишингни тез битириб беришади. “Кимдир!?” деб ўйлашади.

Яна кутилмаган чақириқларга ҳам қулай. Мисол учун дўстингизга никоҳ ўқитиш керак ёки совчиликка бориш керак ё бўлмаса бўлғуси келин билан учрашиш керак бўлиб қолади, қўрқмай бораверасиз.

Оқ кўйлак кийганга кўпинча тез рози бўлишади. “Масъулиятли, оилани қадрлайди” деб ўйлашади. Яхши эр, меҳрибон ота сиймосини кўришади.

Дўстлар орасида йўқлигинг дарров сезилади. Уйдагилар ҳаётингдаги кескин ўзгаришларни деярли пайқамайдилар. “Тинчликми? Нега оқ кўйлак кийиб олдингиз?” деган саволлар билан қийнашмайди.

Орган ходимлари анча мулойим муомала қилишади. Ишингни тергов қилаётган прокурор ҳам ҳурматини жойига қўяди. Судда судя ҳам сенга жиноятчига қарагандак қарамайди.

Тўсатдан ҳоким чақириб қолса уст бошим бир аҳвол деб довдираб қолмайсан. Ҳатто маҳаллаларни айланиб юрган президент билан рўпара келсанг ҳам хижолат бўлмайсан, ўзингни четга олмайсан.

“Бисмиллаҳ” деб кийган оқ кўйлакда анча хотиржам бўласан, “кафансиз кетиб қолмай” деган хавотирда бўлмайсан. Айниқса Fazeel дан тиктирилган бўлса...