Get Mystery Box with random crypto!

Мен дори-дармонга ўртача муносабатдаман. Касаллик етса муайян | Комилжон Abdulloh

Мен дори-дармонга ўртача муносабатдаман. Касаллик етса муайян дорилардан фойдаланиш керак деб биламан. Лекин шу билан бирга атайлаб одамларни дориларга боғлаб қўйишаётганини ҳам таъкидлаб келаман. Ҳозирги аксар шифокорлар фармацевтларнинг фоҳишасига ўхшайди. Оддий шамоллашга камида 5 хил дори ва 2 та антибиотик укол ёзиб беришади.

Бундан 20-30 йил олдин дорихоналар саноқли эди. Ёши каттароқлар буни билишса керак. Дорилар билан ҳам шундай эди. Муайян дорилар бор эди. Шамоллашга, қорин оғриғига, бош оғриғига ва ҳоказо касалликларга саноқли дорилар мавжуд эди. Фақат сурункали касали борларгина катта пулларга дорилар харид қиларди.

Вақт ўтиши билан дори саноати анча ривожланди. Табиийки дорининг турлари ҳам жуда кўпайди. Қизиғи шу билан бирга дориларга мос равишда касалликларнинг турлари ҳам анча кўпайди. Фармацевтика шу даражада кенгайдики ҳатто нарко бизнес каби тақиқланган бизнесларни ҳам ортда қолдириб юборди.