Get Mystery Box with random crypto!

Айримлар суд тизимидаги камчиликлар, судъяларнинг хатоларини т | Komil Ahmedov

Айримлар суд тизимидаги камчиликлар, судъяларнинг хатоларини танқид қилишни судни обрўсизлантириш, деб қабул қилмоқда.

Аммо Олий суд раиси бўла туриб, қўл остидаги тизимдан ўз қуда-анда, қариндошларининг манфаати учун фойдаланишни нима деб аташ мумкин?

Суд тизимини ҳақиқий маънода обрўсизлантириш аслида мана шундай бўлади.


Нормал демократик жамиятда Олий суд раиси ўзи билан боғлиқ бундай ишлардан сўнг камида истеъфо беради.

Аммо бизни шароитда Олий суд раиси ҳеч бўлмаса бошланишига бу гаплар ёлғонлигини исботлаб бериши керак. Акс ҳолда ҳаммаси ҳақиқат.

Ў ёғини кўрамиз.