Get Mystery Box with random crypto!

«Падаркуш» ўзбек миллий театри саҳнасида. 109 йил. 15 январь | Qoʻqon davlat muzey-qoʻriqxonasi

«Падаркуш» ўзбек миллий театри саҳнасида. 109 йил.

15 январь 1914 йил — Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Падаркуш ёхуд ўқумаган боланинг ҳоли» номли "3 парда 4 манзарали миллий биринчи фожиа"си илк марта ўзбек ва татар ҳаваскор театр жамоалари намойиш этганлар.

Самарқанднинг Янги шаҳар қисмида илк бор намойиш қилинган, спектакл озарбайжонлик Алиасқар Асқаров ва Маҳмудхўжа Беҳбудийларнинг тайёрлови остида қўйилиб, ролларни Абдусалом Абдулраҳим ўғли (Бой), Аббос (Хайрулла), Мардонқул Шомуҳаммад ўғли (Домла), Ёздонқул Шоҳмуҳаммад ўғли (Тоштемир), Мирзо Нўмон Фозил муфти ўғли (Зиёли), Раҳимқул Муҳаммад Солиҳ ўғли, Мирҳошим Мирраҳим ўғли, Муҳиддин Жўрабой ўғли (бўз болалар), Муҳаммад Аминжон Ниёзий (бойнинг биродари), Абдулла Бадриддин ўғли (бой хотини), татар актёрларидан Аҳмаджон Шамсуддинов (Пристав) лар ижро этган. Шундай сўнг асар"Падаркуш" ўлканинг Тошкент, Қўқон, Бухоро, Каттақўрғон, Хўжанд, Андижон, Наманган каби саҳналаштирилади.
Туркистон кутубхонаси


Telegram Facebook Veb-sayt |