Шунингдек,
темир йўл ва
автотранспорт соҳасида:
- 1 июнгача
34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар
камида 8 таси олиб келинади;
- 1 апрелдан
туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда
божхона имтиёзлари берилади;
- 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун
30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;
- 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб,
“Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (
15 кишигача),
Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Facebook|Instagram|Twitter