— Таълим — ҳар бир даврда тараққиётнинг пойдевори бўлиб хизмат қилган. Ҳозирда Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари келажагимиз бўлган ёшлар истиқболи учун энг тўғри қадамдир. Айни пайтда нафақат раҳбар, балки оддий аёл сифатида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Хусусан, янгиланаётган Конституциянинг 52-моддасида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигига ғамхўрлик қилиши белгиланаётгани мени қувонтирди. Бу — юртимиз янги тарихининг янги саҳифасидир. Мен ўқитувчиларнинг ҳуқуқи ҳимояланишига овоз бераман. Қайси давлат дунёни таълим билан таъминласа, ўша давлат дунёни ҳам бошқаради.