Get Mystery Box with random crypto!

3 декабрь — Халқаро ногиронлар кунига бағишланади Кун келар.. | КОГОН ҲАЁТИ газетаси

3 декабрь — Халқаро ногиронлар кунига бағишланади

Кун келар...


Кун келар дардларинг кетади ариб
Вужудинг элайди ширин бир титроқ
Боҳорлар келади сени ахтариб
Қалбингда орзулар ёзади япроқ

Кун келар бу маьюс маҳзун кўзларинг
Қизариб кетади қувонч ёшлардан
Қалбингда жўш урар жонбахш ҳисларинг
Мурувват кутмайсан бағритошлардан

Кун келар қалбингни эзмайди алам
Табассум ин қурар яноқларингга
Ҳаммага бахт берган яратган эгам
Жон ато қилади оёқларингга

Кун келар орзулар бўлади рўёб
Қаҳратон қиш кетиб келар сўлим ёз
Қувончдан юрагинг ҳипқириб ё раб
Югуриб чиқасан бахтингга пешвоз

Хуршид Карим

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube