Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистонда ўтказилган халқаро олимпиадада иштирок этиш учун | KIUT(YTIT)_подробно

Қозоғистонда ўтказилган халқаро олимпиадада иштирок этиш учун кетган талабаларимиз ёдингиздами?

Бизнинг Кимё халқаро университетимиз номидан қатнашган, талабаларимиздан ташкил топган «Антивирус» жамоамиз фахрли 2-ўринни олишди. Ушбу олимпиадада 9 дан ортиқ давлат (Ўзбекистон, Туркия, Россия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқалар) дан 3000 дан ортиқ онлайн ва офлайн иштирокчилар қатнашди.

Шахсан ўзим, уларнинг ютуғидан фахрланяпман. Барча йўналишларда, соҳаларда энг етук кадрлар чиқишига ишонаман.

Тиббиёт йўналиши бу бўйича анча бош бўлмоқда, халқаро олимпиадаларда қатнашаётган талабалар сони ошиб бормоқда.

Баракалла, омад доимо ёр бўлсин!

@kiutpodrobno