Get Mystery Box with random crypto!

Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғи зулматда нур бағишловчи ва | KIUT(YTIT)_подробно

Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғи зулматда нур бағишловчи ва заиф баданларга куч-қувватдир. Илм билан банда аброрлар даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади.
(Абу Ҳомид Ғаззолий)

Ақл инсондаги омонатдир. Унга кўра амал қилса, уни илм ва маърифат билан низомга солса, омонатнинг ҳаққини адо этган бўлади.

Жисм сиздаги омонатдир. Уни озуқаласангиз, соғлом тутсангиз, унга раҳм қилсангиз, амаллар билан, агар у ибодат бўлса ҳам, толиқтирмасангиз, уни яхши ишлатган ва омонатни муҳофаза қилган бўласиз.

Ота-онангиз, болаларингиз, турмуш ўртоғингиз ва барча қариндошларингиз омонатдир. Уларни муҳофаза қилиш, ҳақларига риоя этиш, уларга яхшилик жалб қилиб, ёмонликдан узоқ тутсангиз, омонатга гўзал риоя қилган бўласиз.

Жамиятнинг устингиздаги ҳаққи хотиржамлик, тинчлик ва эзгуликни ёйишингиздир. Агар бундай қилмасангиз, одамларга ёмонлик раво кўрган, омонатларига хиёнат қилган бўласиз.

@kiutpodrobno