Get Mystery Box with random crypto!

Бугун тонг отмоқда маъюс ва сокин Гўё чоғлангандек дилни тилм | KIUT | Rasmiy kanal

Бугун тонг отмоқда маъюс ва сокин

Гўё чоғлангандек дилни тилмоққа,
Абадий отини эгарлаб секин
Мард ўғлон кетмоқда Қорақалпоққа...

У кўп гапирмади, улгурди амммо,
Ҳар битта юракка ёзди сўзини-
"Дўстларим! ўткинчи ёлғон бу дунё,
Одам ғаниматдир очгин кўзингни!"

У соатлаб айтмасди ашъор ,
Қисқа берар эди йўриқ, тушунча,
Умри ҳисоблими эди ажабо
Улгурай дермиди вақтим борича!

У кибрга эди бегона
Ўтирарди элнинг бағрида
Кўз олдимда ойнаванд хона
Хувиллайди, гўё сағирдай...

Тор овулдан чиққан бовурим,
Юракларни ғашлаб кетмоқда
Азим Тошкент кўчалаларини
Гўё бўм- бўш ташлаб кетмоқда.

Эрта тонгдан мотамда дилим
Тополмайман бир сўз демоққа,
Ҳақ бўлмай кет бешавқат ўлим
Оғам кетди Қорақалпоққа!


Гулноза Одилова
22.12. 2023