Get Mystery Box with random crypto!

​Ҳотиржамлик ҳақида Ҳаммада муаммо бор. Муаммоларни ўзига ҳо | Kitobxo‘r

Ҳотиржамлик ҳақида

Ҳаммада муаммо бор. Муаммоларни ўзига ҳос ечимлари ҳам бор. Ва шу билан бирга тўғри/нотўғри позицияни эгаллаб муаммони ҳал қилувчилар ҳам бор. Уруш/жанжал/ёзвориш/оғзингдан қонинг кесин хорами деб қарғашлар... Яна бир ечим бор ҳотиржамлик. Ичингда ғалаён бўлиб, ёниб кетаётган бўлсанг ҳам ҳммм деб мулойимликни тактика қивосанг ёнингда бўкириб ётган душманинг ҳам ўзидан иккиланиб қолади. Бақириб турган одамга бақириб жавоб қайтариб сен ҳеч қачон ютмайсан. Фақатгина вақтинингни, асабингни йўқотасан ҳолос.

Яхши кўрган қизингга ёқмай қолдингми/бошқага эрга тегиб кетдими? Пулни кўтарволиб мана энди сўра қанча пул керак деб қўйларингни сотгандаги пулни ёйволиб далбаёблигингни кўрсатишинг шартмас. Шундай ҳотиржам бўлгинки у яна биттасини тофопти иплос деб ичи куйиб ўлсин.

Унаштирилган йигитинг қилиқ чиқардими? Отказ бўлдингми? Фожеа эмас. Ҳотиржамгина, кулиб, яйраб яшнаб юр. Шундай қизаа деб тупойлигини ва энди кечлигини англаб етсин.

Сенга оғзини кўпиртириб ўшқираётган одамга ҳам мулойим кулиб тур. Яна ҳам дарғазабланиб тутасин.

Сен билан тортишиб ўзиникини прав деб гап бермайдиган танишинг билан вапше тортишма. Ҳаа шунақа, тўғри айтасан деб қўйовир. Ишон ютқизмайсан.

Бошида қийин бўлиши, жахлинг чиқиб бақирворишинг мумкин. Қалб ҳотиржамлигига эришиш ҳам бирданига бўлмайди. Ҳаммаси яратгандан эканлигига, ҳар қандай муаммо ортида бахт балқиб турганини онгли равишда англаганингдагина қалб таскин топади. Ҳотиржам бўласан. Сени мол деб сўккани билан мол бўб қомаслигинга ақлинг етади.

Каналга ҳотиржамгина уланиш @kitobxorr