Get Mystery Box with random crypto!

Ривоят килишларича, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврида б | Verwandlung

Ривоят килишларича, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврида бир киши келиб, қурғоқчиликдан шикоят килибди. Ҳазрати Умар унга «Истиғфор айтинглар», деб жавоб берибдилар. Иккинчи бир киши келиб, камбағалликдан шикоят килибди. Унга ҳам «Истиғфор айтинглар», деб жавоб берибдилар. Учинчи бир киши бефарзандликдан шикоят килибди. Унга ҳам «Истиғфор айт», дебдилар. Яна бир киши камҳосилликдан, бошқаси эса сув танкислигидан шикоят килибди. Уларга ҳам истиғфор айтишни буюрибдилар. Шунда ҳазрати Умар билан ўтирганлардан бири:

<<Эй мўминларнинг амири, турли кишилар келиб, турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса барчаларига «Истиғфор айт», дедингиз, бу қандай бўлди?» дебди. Шунда ҳазрати Умар юқоридаги оятни ўқиган эканлар.

Аллох таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга карата:


«Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллох уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас», деган
(Анфол сураси, 33-оят).


Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафот этганларида баъзи сахобалар: «Бизни Аллоҳнинг азобидан саклаб турувчи икки нарса бор эди, бири Пайғамбаримиз алайҳиссалом эдилар. Энди иккинчиси - истиғфор колди, у хам кетса, ҳалокатга учраймиз», дейишган экан.