Get Mystery Box with random crypto!

Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида постлар кўпайди. Бу оғриқли мавзу мен | Kitobxon kundaligi

Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида постлар кўпайди. Бу оғриқли мавзу мен учун. Муаллифлик ҳуқуқи масалаларини тўлиқ қўллаб қувватласамда, бунга ўзим тўлиқ амал қила олмайман. Ўзи кўпчилик шу. Компютерда ўғриланган Windows, крак қилинган MS Office дастурлари. Бу ёқда электрон китобларни шундоқ текин интернетдан кўчириб оламан.

Аслида муаллифлиги олинган китобларнинг электрони тарқатилишига қаршиман. Бу ҳалол ишлаётган шундоқ ҳам кам нашриётлар, дўконлар фаолиятига салбий таъсир этади. Ўзи чет эл китобларининг муаллифлик ҳуқуқларини олиш, бу борада музокара ўтказиш билан шуғулланадиган битта агентликми очилса яхши эди. У дейлик қайсидир нашриётга сўралган китобларнинг муаллифлик ҳуқуқларини олиб беради. Ёки ўзида бор бундай ҳуқуқларни сотади. Муаллифлиги олинган асарлар ноқонуний тарқатилмаслиги олдини олади ва чора кўриш бўйича тегишли ишларни олиб боради. Шунда янги жаҳон адабиёти асарлари таржимаси ҳам жадаллашган бўларди. Балки орзудаги Ўзбекистонда бунинг ҳам иложи топилар.

@kitoblog