Get Mystery Box with random crypto!

​​Ричард Докинзнинг “Худбин ген” асарида яна бир қизиқ маълумо | Kitobxon kundaligi

​​Ричард Докинзнинг “Худбин ген” асарида яна бир қизиқ маълумот бор.

Одатда гуруҳ, тўда бўлиб яшайдиган жониворларда алтуризм ривожланган бўлади дейишади. Ҳусусан, тўдада яшаш учун улар ҳамкорлик қилиши, ўзаро бир бирига ёрдам бериши керак. Лекин бу доим ҳам шундай эмас, баъзан бизга алтуристик кўринган нарсани аслида ҳайвонлар ўзини ўйлаб амалга оширган бўлиши мумкин.
Кийиклар гуруҳида ҳам баъзан йиртиқчлар яқинлашса бирор кийикнинг турган жойидан баланд ўйноқлаб,тепага сакраши кузатилади. Олимлар шу кунгача бу ҳолатда бу кийик бошқа жамоадагиларни сақлаб қолиш учун ўзини намоён қилиб қурбон қилаяпти деб ўйлашган. Аммо, аслида бу ҳолатда кийик ўзининг кучлилиги,баландга сакрай олишини исботлаб, йиртқич уни барибир тутолмаслигини исботламоқчи бўлар экан. “Кучим кўп менга ташланиб овора бўлма” дейди-да. Йиртқичлар ўзи асосан кучсиз, касал ҳайвонларга ов қилиши эса маълум. Шунга бу чаққон кийикка ов қилмайди.
Қушлар ҳам баъзан йиртқич қушлар яқинлашса баланд овозда сайрай бошлайди. Бу ҳам гўё қуш ўзини жалб қилмоқчидек кўринсада аслида бу қуш овозлари билан уни чалғитишга уриниши аниқланган. Бу товушлар қушнинг локализациясини нотўғри кўрсатишга хизмат қилади.
Тўғри бу каби чалғитишлар доим ҳам иш бермаслиги мумкин аммо амалда айнан буни моҳирона амалга оширган жрниворлар табиий равишда узоқроқ яшашади, насл қолдиришади. Ва шу орқали бундай турлар кўпроқ яшаб қолади.

Умуман китобда жониворлар орқали одамлар феъл-атвори, наслий боғланишлар борасида кўплаб фактлар бор. Ўқиб кўриш жоиз..

@kitoblog