Get Mystery Box with random crypto!

Kitob tanlashda nimaga ko‘proq e'tibor berasiz? Masalan men ba | Kitobxon kundaligi

Kitob tanlashda nimaga ko‘proq e'tibor berasiz? Masalan men ba'zi kitoblarni o‘qishga qiziqib olaman ln qiziqganimchalik qiziqarli kitob bo‘lmaydi...

Бу борада кўп баҳслар бўлади. Яъни китобни қандай танлаш кераклиги муаммо ёки тавсияга кўра танланган китоб кейин ёқмай қолади.

Шаҳсан ўзимдан айтсам албатта бошқалар тавсияларига қараб ҳам кўп китоб танлайман. Аммо бунда ўша китоб мавзуси, йўналиши ўзимга ёқадими йўқми кўриб оламан. Китоб ҳақида интернетдан бошқалар фикрини кузатаман. Чунки бир кишининг фикри барибир объектив бўлмаслиги мумкин. Муаллиф ким, бошқа асарлари қандайлигини ҳам кўриб оламан. Илмий оммабоп китобларда айниқса муаллифлар профессор, олимлар бўлишига алоҳида аҳамият бераман. Лекин бу борада яхши китоб ёзадиган журналистлар ҳам кўп ҳозир. Шу изланишларда ҳафсалам пир бўлмаса китобни олиб ўқийман. Лекин агар китоб сизга ёқмаса уни ярмидан ташлаб кетиш катта айб эмас. Бундан уялиш ҳам керак эмас дидлар ҳар хил.

Муқовага қараб китоб танлайдиган ғалати қатлам ҳам бор орамизда). Тўғри ғарбда ҳозир китоб муқовалари алоҳида саънат даражасига етган. Лекин бизда агар муқовага қараб китоб танлайман десангиз 90% китоб ўқилмай қолса керак

Китоб танлашнинг яна бир усули ишонган адибнинг, олдин бошқа китобини ўқиган адибнинг навбатдаги китобларини танлаш. Бунда ҳам адашишлар кам бўлади кейинги китоблар ҳам кўп ҳолларда маъқул келади.

Қисқача шундай, сизларчи китобларни одатда нимага қараб танлайсиз?

@kitoblog