Get Mystery Box with random crypto!

Ҳеч қачон қуча олмайдиган инсонингни севиб қолиш мумкинми? Ст | Kitoblar Haqida (Rasmiy)

Ҳеч қачон қуча олмайдиган инсонингни севиб қолиш мумкинми?

Стелла Грант ўзи қарор чиқаришни яхши кўради. У ўзининг хаста ўпкасинигина назорат қила олмайди ва уни деб тез-тез шифохонага тушиб туради. Ўзига бошқа касаллик юқмаслиги учун у оралиқ масофа сақлаши шарт. Ҳамиша бир ярим метр. Ҳеч қандай истисноларсиз.

Уилл Ньюман шифохонадан қочиб кетишни орзу қилади. У атайин дориларни ичмайди, синов муолажалари имкониятини писанд қилмайди. Тез орада Уилл 18 га тўлади, ўшанда ҳамиша орзу қилганидек саёҳатга отланади.

Уилл Стелланинг ҳаёти учун ҳалокатли хавф туғдиради. У туфайли қиз янги ўпка жарроҳлигидан маҳрум бўлиши мумкин. Ҳаётини сақлаб қолишнинг битта шарти - иложи борича Уиллдан олисроқ юриш. Ундай бўлса нима учун бир ярим метр масофа иккисига жазога айланди?

Стелла ва Уилл хасталикдан ярим метрни ўғирлашга тайёр. Агар бу иккисининг юрагини оғриқдан асраса, бу унча хавфли эмасдир?