2023-04-29 03:40:20
ХИЛВАТЛАРДА ЙИҒЛАТ МAНИ.
Руҳсоримга индир зиё,
Кибр қилсам боқма қиё.
Қолай қилолмасдан риё,
Хилватларда йиғлат мани.
Ажрларим ғамлансинлар,
Кўз ёшларим жамлансинлар.
Киприкларим намлансинлар,
Хилватларда йиғлат мани.
Бир тўп ибрат аҳли башар,
Нуқобаи исна ашар*
Улардек қалбда ишқ яшар,
Хилватларда йиғлат мани.
Қўшма «лойқа анҳорларга»
Сени билмас ағёрларга.
Тақлиддаман ансорларга,
Хилватларда йиғлат мани.
Истиғфорга имкон ярат,
Кўксимни Каъбангга қарат.
Мисли Хаббоб ибн Аратт,
Хилватларда йиғлат мани.
Савоб кўп бўлса башарда,
Мангу беҳиштда яшарда.
Кулдиргунингча маҳшарда,
Хилватларда йиғлат мани.
Нуқобаи исна ашар-Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломга байъат (қасамёд) қилган етмиш икки эркак ва икки аёл орасидан танлаб олинган ўн икки вакил.
21:00-19.02.2017.
Абдурроҳман Мешаян
19 viewsAbdulatif, 00:40