Get Mystery Box with random crypto!

Эркак киши учун энг уятли, шармандали иш, муллакалар, аёллар | © Kinan Malik

Эркак киши учун энг уятли, шармандали иш, муллакалар, аёлларнинг авратини муҳокама қилиш.

Нега, муллакалар, халқнинг қонини зулукдек сўраётган монопол-олигарҳларни танқид қилмайсизлар?!

Нима учун, муллакалар, Ички Ишлар Бошқармаси зўравонлиги, хусусан куч ишлатар тизимлардаги қийноқларга диққат қаратмайсизлар. Хабарларинг борку, тез-тез ҳибсхонадан маҳкумлар ва гумондорларнинг ўлиги чиқади.

Яна. Эй, сиз, муллакалар, коррупцияни, ҳокимлар ва вазирларнинг мамлакат мулкини талон-тарож қилаётганини кўрмасликка оласизлар.

Билганларинг аёлларнинг аврати.
Билганларинг сабр ва шукр қил дейиш.

Сизлар одамларга тақдим қилаётган дин ҳаммани диндан бездиради. Атеистлар ва Исломофоблар чиқишида сизларнинг беқиёс хизматингиз бор биласизлар-aa...

Ҳукумат жиноятларини гапиринг десак Дин давлатдан ажратилган дейсизларда лекин давлатнинг чириган тизимига Мухолиф фикрлар билан чиққанларга раддия берасизлар.

https://t.me/Kinan_Malik