2022-12-17 19:50:34
“Заковат” Интеллектуал олимпиадаси чемпиони — Қарши давлат университети!14-17 декабрь кунлари ўтказилган йирик мусобақа юқори нотада ўз якунига етди.
Умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар Интеллектуал олимпиаданинг биринчи тарихий совриндорлари бўлишди:
1-ўрин: Қарши давлат университети;
2-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси;
3-ўрин: Тошкент давлат педагогика университети.
Ғолиб бўлган Олий таълим муассасалари қуйидаги кўринишда
Президент соврини билан тақдирланади:
1-ўрин: Университет талабалари учун замонавий кутубхона;
2-ўрин: 100 та моноблок;
3-ўрин: 100 та ноутбук.
Шунингдек:
Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар
чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади;
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини
ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади. @xushnudbek
39 viewsЖахонгирмирзо Шавкатов, 16:50