Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли, абитуриентлар! Сизлардан илтимос, қаерда ўқиш ниятин | Easy chemistry

Ҳурматли, абитуриентлар! Сизлардан илтимос, қаерда ўқиш ниятингиз бўлса, ҳозирдан ўша ерга топширинг. Переводни унутинг.

Мевачилик ва узумчиликка кириб, кейин шифокор бўламан, деган хомхаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Мевачилик қаердаю тиббиёт қаерда.

Шифокор бўлмоқчимисиз, марҳамат, ҳозир яхши ўқинг ва жиддий тайёрланинг, тиббиёт йўналишларидан бирига топшириб, юқори балл билан талаба бўлинг.

Лекин “кейин перевод қиволаман” деган кўзбўямачиликка борманг, Худо хайрингизни берсин, илтимос.

Яна бир илтимос, қайси ҳудудда ўқиш сизга қулай бўлса, ўша ҳудудга топширинг.

Балл пастроқ бўларкан, деб узоқ ҳудудга ҳужжат топшириб, ўқишга киргач, 1 йилдан кейин “вой-дод, бу ерда қийналиб кетдимку, бизни дардимизни ҳам эшитадиган одам борми, мени яшаш жойимга, ота-онамнинг олдига перевод қилинглар” деб нолиб юрманг. Сизни ҳеч ким бошқа ҳудудга топширсин, деб мажбурлаётгани йўқ, қарорни ўзингиз мустақил қабул қиляпсиз, демак, ўзингиз жавоб беринг энди шунга.

Шароитингиз бўлса, бошқа ҳудудга топширинг, шароитингиз бўлмаса, топширманг. Переводдан умид қилманг. 99% ҳолатда перевод қилолмайсиз.

Келажагингиз учун масъулиятли бўлинг, қарор қабул қилишда жиддийроқ ёндошинг.


@xushnudbek