Get Mystery Box with random crypto!

#танлов #финал Таълим тизимига доир энг яхши инновацион ғоялар | Kimyo fani / Предмет химии

#танлов #финал
Таълим тизимига доир энг яхши инновацион ғоялар танлови ташкил этганимиздан хабарингиз бор.

Мазкур танлов педагогларимиздан энг яхши ғояларни олиб, керак бўлса таълим тизимига қўллаш мақсадида ташкил этдим. Танловга 200 га яқин таклифлар, ғоялар Республиканинг барча жойларидан келиб тушди.
Албатта, бу таклифлар имкон қадар харакат қилинган, барчаси маълум қимматга эга таклифлар бўлиб, ушбу 200 га яқин инновацион ишларни ўқитувчиларимиз кўриб ўз педагогик фаолиятларида қўллашса жуда фойда берадиган таклифлар бўлди. Катта бир база йиғилди, десам адашмайман.

Менга беминнат ёрдамга келган ҳакамлар ҳайъатимиз аъзолари билан танишинг:

Хафизов Санжар Акрамович - Республика маънавият ва маърифат марказининг бош мутахассиси Yunesko`нинг Тошкентдаги вaколатхонасининг таълим бўйича консултанти

Акбарова Саодатхон Турғуновна - Андижон вилояти Балиқчи тумани 35-мактаб олий тоифали ўқитувчиси "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси

Эргашева Дилнозахон Абдурахмоновна -
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани 14-мактаби Олий тоифали математика фани ўқитувчиси,туман математиклари тренери

Ёрматов Нурмамат Мамасолиевич -
Сурхондарё вилоят, Узун туман, 37-мактаб олий тоифали математика фани ўқитувчиси.

Мирзаев Муҳиддин Жўрақобилович - Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман халқ таълими бўлими бош методисти

Худайбердиева Мухайё Каршибоевна - Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 216-мактаб олий тоифали ўқитувчиси

Умматалиева Тўхтахон Мўйдиновна - Андижон вилояти Хўжаобод тумани ЎИБДЎ

Турсунова Дилдора Раҳматжоновна - Фарғона вилояти Тошлоқ тумани 4-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

Ушбу ҳакамлар ҳайъатига барчамизнинг номимиздан раҳматлар айтиб қоламиз

Мазкур ҳакамлар жамоаси томонидан барча ишлар кўриб чиқилиб, улар ичидан таълим тизимига энг фойдали учта таклиф, ижодий ишни ғолиб деб топишга қарор қилдик.

Ушбу ишлар педагогларга фойдалилиги билан эътиборимизни қозонди.

Бизда 1-2-3-ўрин йўқ, танлов ғолиби, дея эътироф этадиган бўлдик учала ишни.
Демак танловимиз ғолиблари билан танишинг:

Xasiyat Xamrayeva

Xasanov Bektosh

Nurjaxon Imomnazarova



Мазкур креатив устозларимизга юборган таклифлари, ғоявий фойдали ишлари учун катта раҳмат айтиб қоламиз, жуда фойдали ишлар юборишган, бу ишлардан таълим тизимимизда фойдаланса барча манфаатдор бўлади.

Ушбу ғолибларимизга каналимиз ҳамда камина номидан эсдалик дипломларни тақдим этамиз ҳамда ўзларига asaxiy.uz интернет дўкони кутубхонаси орқали эсдалик китоблар тўпламини юбораман.

Мазкур устозларимиз совғаларини ўзларининг мактабларида менинг номимдан мактаб маъмурияти тантанали топширишса жуда хурсанд бўлар эдим.

Қолган барча иштирокчиларга менинг чақириғимга лаббай дея фаоллик кўрсатиб иштирок этганликлари учун улкан раҳматларимни айтиб қоламан, илоҳим соғ саломат бўлинглар.

Сизларга ҳам ўз миннатдорчилигим рамзи сифатида ўзимнинг @domlajon каналимнинг ташаккурномаларимни @domlajon1 гуруҳига жойлаб, юбормоқдаман, ўйлайманки, сизларнинг барчангиз ижодий ишларингиз минглаб ўқитувчилар эътирофига сазовор бўлгани бу барча мукофотлар аъло деб ўйлайман. Ташаккурномамизни кам бўлса ҳам кўп ўрнида кўришларингизни сўраб қоламан


Яна бир бор барча қатнашувчиларга катта раҳмат

@domlajon