Get Mystery Box with random crypto!

Давлат мукофотлари топширилди Мамлакатимиз мустақиллигининг 3 | XIVA SHAHAR HOKIMLIGI | Khiva media

Давлат мукофотлари топширилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медалларига сазовор бўлган юртдошларимиз орасида вилоятимиздан ҳам бир гуруҳ ишлаб чиқариш илғорлари, фахрийлар, давлат хизматчилари, маданият ва санъат намояндалари бор.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги муносиб хизматлари учун вилоятимиздан 28 нафар юртдошимиз “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram