Get Mystery Box with random crypto!

#Мактабга_ёрдам Тадбиркорлар ҳомийлигида Тупроққалъадаги 3 та | Khan Academy Oʻzbek

#Мактабга_ёрдам

Тадбиркорлар ҳомийлигида Тупроққалъадаги 3 та мактабнинг информатика хонаси таъмирланиб, компьютер тўпламлари совға қилинди

Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманида таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг IT соҳасида билимларини ошириш мақсадида ҳудуддаги 2-, 4- ва 17-мактабларга тадбиркор Шерзод Юсупов ва “Bilim Online” нодавлат-нотижорат ташкилоти раҳбари Собиржон Миржалилов ҳомийлигида тўлиқ компьютер тўпламлари совға қилинди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан мактабларнинг информатика хоналари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Деворларига ўзига хос дизайн билан безак берилиб, кондиционерлар ўрнатиб берилди.

Ҳомийлар кўмагида ўқувчи-ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда дарсларини ўтиши ҳамда “Khan Academy O‘zbek” онлайн дарсларидан қийинчиликсиз фойдаланишлари учун қулай шароитлар яратиб берилди.

Халқ таълими вазирлиги мана шундай ташаббускор, мактабдан ўз эътибори ва кўмагини аямайдиган тадбиркорлар ҳамда ота-оналарга самимий миннатдорлик билдиради.


@uzedu