Get Mystery Box with random crypto!

Вилоятимиздан 82 ёшли математика фани ўқитувчиси ҳам тақдирлан | KESHNEWS

Вилоятимиздан 82 ёшли математика фани ўқитувчиси ҳам тақдирланибди

Қизиғи Бўри бобо ҳозирда ҳам ушбу фандан ўрта мактабда дарс бераётган эканлар.

Касби туманидаги 2-ўрта мактабда математика фанидан дарс бериб келаётган 82 ёшли Бўри бобо Искандаров “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. Устознинг фарзандлари, неваралари ва шогиртлари орасида вилоят ҳокимлари, вазирлар, фан ва маориф соҳасидаги ҳамда халқ хизматидаги бир нечта фидоий инсонларни мисол келтириш мумкин. Бўрихон эшонбобога узоқ умр ва соғлик саломатлик тилаймиз!

Барчамизни улуғ ёшларга етказсин ва шу ёшларда ҳам Бўри бобога ўхшаб эл корига яраб юрайлик!

@keshnews