Get Mystery Box with random crypto!

​​#НИМАДИР #ТУННОМА Яхшилаб ўйланг ва қуйидаги саволларга жав | K͓̽E͓̽L͓̽I͓̽N͓̽C͓̽H͓̽A͓̽K͓̽

​​#НИМАДИР #ТУННОМА

Яхшилаб ўйланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг:

Ҳаётга озгина бошқача назар ташлашга ёрдам берадиган оддийгина саволлар

1. Дунёнинг 5 та энг бой кишиларини санаб беринг.
2. "Дунё гўзали" танловининг сўнгги 5 та ғолибасини санаб беринг.
3. "Тэффи" мукофотининг 5 лауретани айтинг.
4. Нобель мукофотининг 5 лауретини сананг.

Эслолмадингизми? Ҳечқиси йўқ - буни кўпчилик эсламайди.

Қарсаклар бир кун тўхтайди. Совғалар ва совринлар чанг қатлами билан ўралади. Ғолибларни унитиб юборишади.

Энди эса бошқа саволларга жавоб беринг:

1. Оғир дамларингизда ёнингизда бўлган учта дўстингизни эсланг.
2. Ҳозир ҳам миннатдорлик билан ёдга оладиган 3 та муаллимингизни эсга олинг.
3. Сизда илиқ туйғулар уйғота олган уч кишини ёдга олинг.
4. Сизни яхши кўрадиган инсонларни эсланг.

Буниси осонроқ кечди, тўғрими?

Бу инсонлар миллий рейтинглардан ўрин олмаган, халқаро совринлар ва мукофотларга эга эмас ва дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ҳам йўқ.

Лекин улар сизни қадрлашади, яхши кўришади ва сиз учун қайғуришади.

Шундай экан, ёнимиздагиларни қадрлаб яшаш энг муҳими эмасми?

Барчангизга осуда тун тилаймиз, яқинларингиз ардоғида яшанг!

Умму Зайнаб

Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг
┄┄┅┅✿ ❀ ❀ ✿┅┅┄┄
➥Каналга уланиш учун:
https://t.me/kelinchaklarsiri