Get Mystery Box with random crypto!

#Чорлов #Тарқатинг Тошкент тумани марказидаги мустақиллик | KELES | Rasmiy

#Чорлов #Тарқатинг

Тошкент тумани марказидаги мустақиллик байрами тантаналарига марҳамат!

Азиз тумандошлар ва туманимиз меҳмонлари!

Барчангизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан муборакбод этган ҳолда, бугун 29 август куни кеч соат 18-00 да Келес шаҳридаги Амфитеатрда ўтказиладиган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги мустақиллик байрами тантаналарига лутфан таклиф этамиз!

Сизларни туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган тантанали байрам концерт дастури, эстрада хонандалари ва ёш ижрочиларнинг чиқишлари кутмоқда!

Шунингдек, бугунги байрам тантаналарига элимиз суйган санъаткорлар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ва яна бошқа кутилмаган меҳмон санъаткорлар ташриф буюриши кутилмоқда.

KELES Telegram kanalining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

• KELES • РУССКИЙ • INSTAGRAM •