2023-04-29 21:59:32
Сиз аёлсиз гузалликда бегубор!
Ёрингизга мехрибону вафодор .
Сабр бардош каноатда хикмат бор
Аччигингиз бегингизга сездирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.
Кимга сингил кимга эса опасиз
Бола чака учун кун тун чопасиз
Жуфтингиздан балки купрок топасиз
Нафсингизни аклингиздан уздирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.
Сурма куйинг чирой очсин кузингиз
Табассумла бокиб турсин юзингиз
Ширин асал новвот булсин сузингиз
Узга эрни хаёлида кездирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.
Хушёр булинг чаккон булинг хар вакти
Доим тайёр булсин нону овкати
Аёлларнинг эркак шону шавкати
Таомларни кечиктириб суздирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.
Чакирганда лаббай дея бокингда
Юрагида ишк оловин ёкингда
Атрофида дарё каби окингда
Нозлар килиб умидини уздирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.
Кайси эрнинг яхши булса хотини
Гузал булар зохирию ботини
Ёмон хотин жаханнамнинг утини
Ахил булинг юрагини эздирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.
1.8K viewsFeruza Kattabekova, 18:59