Get Mystery Box with random crypto!

Истанбулнинг рамзларидан бўлмиш тарихий ёдгорлик – Kız Kulesi | Kelajakka bir qadam

Истанбулнинг рамзларидан бўлмиш тарихий ёдгорлик – Kız Kulesi (Қиз минораси) икки йиллик таъмир ва реставрация ишларидан сўнг ниҳоят яна ташрифчилар учун очилди. Бинонинг янги кўриниши интернетда кўпларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Бизга таниш ҳолат – тарихий обидани "чиройли"роқ қиламан деб аутентиклигини йўқотиб қўйишган. Турклар бундай вазиятларда айтадиган қизиқ гап бор: Ben bakarken utandım, siz yaparken utanmadınızmı? (Мен қараб уялдим, сиз қилиб уялмадингизми?)

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида олиб бориладиган реставрация ишларидан сўнг ҳам юқоридаги гапни бемалол ишлатса бўлади.

@AsanovEldar