Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ста | Kelajakka bir qadam

#Сўраган_эдингиз

Бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкаси нима учун ҳали ҳам 16 соат этиб белгиланмади?

#Савол
Жорий йил май ойидан бошлаб бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик ставкаси 18 соатдан 16 соатга туширилиши ҳақида айтилганди. Аммо ҳалигача бу ҳақда янгилик эшитмадик. Бу ёлғон хабармиди?

#Жавоб
Ҳақиқатдан ҳам бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгиланиши ҳақида хабар берганмиз. Лекин ушбу хабар ёлғон маълумот эмас.

Сабаби, бу ҳақида Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 163-бандида қайд этилган.

Мазкур Давлат дастурида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарова ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Кудбиевга 2023 йил май ойига қадар бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгилаш бўйича таклиф ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Демак, бу масаланинг қачон ҳал этилиши Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига боғлиқ. Бу лойиҳа ёки амалга ошмай қолиб кетадиган норасмий ҳужжатларда айтилган таклиф эмас балки, Президент томонидан имзоланган Давлат дастурида белгилаб берилган қатъий топшириқдир.