Get Mystery Box with random crypto!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардош | Kelajakka bir qadam

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли тонг сизга яхшилар!

Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли тонг сизга яхшилар!

Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли тонг сизга яхшилар!

Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли тонг сизга яхшилар!

Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Мени яхши кўрганларга
Хайрли тонг сизга яхшилар!

Тилагим бор сизга саҳар чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли тонг сизга яхшилар!

Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли тонг сизга яхшилар!