Get Mystery Box with random crypto!

#тарбия Кучли оналар тарбиялаган одамларнинг 14 та сифати 1. | Kelajakka bir qadam

#тарбия

Кучли оналар тарбиялаган одамларнинг 14 та сифати

1. Ўз муаммоларини мустақил ечишга интилиш:
Кимгадир сув келтиришини сўраганингизда, онангиз : «Ўзингни оёғинг йўқми?» деган. Ёки овқатланаётганда туз узатишларини сўраганингизда: «Ўзингни қўлинг йўқми?» деган. Ҳаммаси жуда аниқ: Олам сизни атрофингизда айланмайди, ҳеч ким сиз учун ҳеч нарса қилишга мажбур эмас. Сиз ўзингиз учун ўзингиз бажаришни ўрганишингиз зарур.

2. Ўз хатоларини ғурурланмасдан тан олиш:
Кўпчилигимиз гулдонни синдириб қўйганимизни ёки гиламга шарбат тўкканимизни бўйнимизга олмаганмиз. Кўпинча буни энг кичик ука/синглимизга ағдарганмиз. Лекин кучли оналар айбимизни қўрқмасдан бўйнимизга олишга ва унга жавоб беришга ўргатишган. Кучли она улғайтирган инсонни айнан шу сифатидан билиш мумкин.

3. Ўзини ҳаммадан бошқача (такрорланмас) ҳис қилиш:
Чунки кучли оналар болаларига меҳрларини узата олишади ва уларни ўз орзулари изидан боришга ўргатишади.

4. Аниқ мақсадга эга бўлиш ва унга эришишга интилиш:
Кучли оналар нафақат ўхшаши йўқлигингизни сингдиришади, балки яна мақсадга етиш учун меҳнат қилишга ҳам ўргатишади. Уларнинг шарофати билан, сизда мураккаб мақсадлар ва уларга эришишга муваффақ қиладиган куч пайдо бўлади...

5. «Йўқ» дея олиш:
Аксар одамлар, ўзларини севишларини ва ҳурмат қилишларини исташади. Шунинг учун кўпинча «йўқ» дея олишмайди, бу эса асосий муаммолардан бири. Баъзан биз, ҳатто, биздан сўрашган манзилни қаердалигини билмаслигимизни айтишдан ҳам қўрқамиз. Бироқ, кучли она тарбиялаган одам бундан қўрқмайди.

6. Ўзини баҳосини билиш ва ўзини ҳурмат қилиш:
Она— бизни шаксиз севадиган илк ва балки ягона инсондир. У бизга қандай муҳаббатга лойиқ эканлигимизни кўрсатади. Кучли она сизга ўзингизни севишни ва ўзингиз билан келишишни, ўзингиз арзийдиганидан камига кўнмасликни ўргатади.

7. Ўзни асосий ўринга қўйиш лозимлигини англаш — худбинлик эмас:
Бошқаларга ёрдам бериш, сахий бўлиш — булар, шубҳасиз яхши фазилатлар. Лекин, ортиқча сахийлик, эвазига ҳеч нарса олмасдан, доим беравериш керакми? Вақт ўтиши билан бу сизни зарарлайди. Кучли оналарнинг фарзандлари бу ишда тарозини бошқара олишади— ўзи ҳақида қайғуриш, аммо худбин бўлмаслик.

8. Сизнинг қадрингиз — бу фақат сизнинг танангиз эмас:
Замонавий оламда ташқи гўзаллик жамиятдаги муваффақиятларнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бироқ, кучли оналарнинг болалари шахсни ва унинг феълини ёқтириш лозимлигини билишади. Улар ажинларга, қориндаги ёғларга эътибор беришмайди.

9. Гоҳида қўйиб юбора олиш (воз кечиш) кераклигини англаш:
Икки томонни ҳам ҳалок қиладиган муносабатларни давом эттириш, севимли бўлмаган ишда ишлаш ёки доим кўнгилсизликлар келтирадиган одам билан дўстлашиш— буларнинг бари кучли она тарбиялаган болалардан нарида бўлади. Улар қачон воз кечишни билишади.

10. Ўзини хафа қилдириб қўймаслик:
Мутахассислар исботлашди, атрофимиздаги инсонларни ўзимизга нисбатан яхши муносабатда бўлишга ўргатиш мумкин экан. Кучли оналарнинг болалари буни жуда ёш пайтларидан ўрганишади. Улар ҳеч қачон ўзларига нисбатан ҳурматсизлик ёки ҳақарот қилишларига йўл қўймайди.

11. Камроқ сўзлаб, кўпроқ иш қилиш:
«Инсонни билмоқчимисиз? Унинг ишига қаранг, сўзига эмас», - бу ҳаммага маълум ибора. Бу фактга кучли оналарнинг фарзандлари болалигидан ўрганишади. Қийин йўл билан шаклланган феъл-атворлари бундай одамларнинг асосий ёрдамчиси бўлади.

12. Берган ваъдасини бажариш:
Берган ваъдасини бажариш — оналар ўргатиши мумкин бўлган энг яхши фазилатлардан бири. Бу қийинчиликларга қарамасдан, ўз ваъдасини бажарган онанинг совғаси.

13. Тинглай олиш:
Кучли оналар доим болаларини тинглай олишади. Ҳатто болалари бемаъни нарсаларни гапирсалар ҳам. Ўзлари диққат билан тингланган болалар, буни қадрини билишади ва ўзлари ҳам яхши тингловчи бўлишади.

14. Оилага боғланганлик:
Кучли оналарнинг меҳр - эътибор билан катта бўлган болалари, бу анъанани давом эттирган ҳолда, ўз болаларини ҳам туғишганлари ва яқинларига боғланганлигини ўргатишади.

Манба’