Get Mystery Box with random crypto!

​​ 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара на | Kelajakka bir qadam

​​ 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари маълум қилинди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси васийлик кенгашининг 2022 йил 31 августдаги 37-09-08/75-сонли баённомаси билан 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўловлари миқдорлари тасдиқланди.

2022-2023 ўқув йилида таълим тили Ўзбек синфлар учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари қуйидагича белгиланди:

2-синф
:   102 минг 700 сўм
3-синф:   102 минг 700 сўм
4-синф:    68 минг 500 сўм
5-синф:    85 минг 600 сўм
6-синф:    74 минг 200 сўм
7-синф:    102 минг 700 сўм
8-синф:    108 минг 400 сўм
9-синф:    108 минг 400 сўм
10-синф:  102 минг 700 сўм
11-синф:  119 минг 800 сўм

Таълим тили рус, қорақалпоқ, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилидаги дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари билан расмдаги иловада танишиб чиқишингиз мумкин.

Xalq ta'limi Info