Get Mystery Box with random crypto!

Ёш болаларга чой бериш мумкинми? Яқинда кўплаб телеграм саҳ | ОИЛАМ БОЙЛИГИМ!

Ёш болаларга чой бериш мумкинми?


Яқинда кўплаб телеграм саҳифаларда "болаларга чой бериш хатарли" сарлавҳаси остида мақолалар тарқалди. Аслида болага чой бериш қанчалик тўғри ва нечи ёшдан берган маъқул?
Чойнинг турига қараб таркибида ҳар хил миқдорда кофеин моддаси бўлади. Кофеин ёш болаларда уйқу бузилиши, бош оғриғи, асабийлик каби салбий ҳолатларни юзага келтириши мумкин. 12 ёшгача бўлган болаларга кофеиннинг зарарсиз дозаси йўқ.
Мутахассислар 2 ёшдан ошган болалар учун ўсимлик чойлари яхши танлов эканини таъкидлайдилар. Масалан, ялпизли, мойчечакли чойлар. Камдан-кам ҳолатларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Ҳар қандай ёшдаги болалар учун энг соғлом ичимлик бу мевали чойлардир.Хулоса қилиб айтганда, болаларга чой беришдан аввал ундаги кофеин миқдорини инобатга олиш лозим (катта ёшдаги болалар учун чой хавфсиз ҳисобланади) шунингдек, чақалоқларга чой бермаган маъқул.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ