Get Mystery Box with random crypto!

Бўр, кесак ейиш меъёрий ҳолатми? Шифокор Ҳилола Жумаева: | ОИЛАМ БОЙЛИГИМ!

Бўр, кесак ейиш меъёрий ҳолатми?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Бўр ва кесак ейиш меъёрий ҳолат ҳисобланмайди. Аслида инсон организмидаги витамин ва микроэлементлар етишмовчилигида организм ушбу витаминга бой бўлган ёки таъми ўхшаш бўлган маҳсулотни истеъмол қилишни хоҳлаб қолади.

Кесак, бўр истеъмол қилиш истаги ёш болалар ва ҳомиладор аёлларда кўпроқ кузатилади. Бу ҳолат КАЛЬЦИЙ етишмовчилигининг аломатидир.

Ушбу ҳолатлар кузатилганда организмдаги кальций миқдорини аниқлаш ва кальцийга бой маҳсулотлар (творог, пишлоқ, бринза, қатиқ, яшил кўкатлар) истеъмол қилиш зарур. Кальций препаратларини ҳам ичиш мумкин. Фақат шифокор билан маслаҳатлашиш ва ёшга мос дозаларда препаратларни ичиш лозим.

Уй шифокорингиз биз бўламиз!!!

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ