Get Mystery Box with random crypto!

Пешобнинг ранги нималардан далолат беради? Шифокор Дилафрў | ОИЛАМ БОЙЛИГИМ!

Пешобнинг ранги нималардан далолат беради?

Шифокор Дилафрўз Мўминова:

Нормада пешобнинг ранги сомон сариқ рангда бўлиб, унинг ўзгариши кўпгина касалликлардан далолат беради.

Сабзи (апельсин) қизғиш ранг - қондаги билирубин моддаси ортганидан (гепатит, цирроз, ўт кислотаси димланиши, гемолитик ҳолатлардан) далолат.

Қўнғир ранг - пиелонефрит, тош кўчиши, буйрак сили ёки ракидан дарак беради.

Жигар ранг - оқсил парчаланиши туфайли юзага келади.

Қора ранг - пешобда қон аралашиши (гемолиз)дан далолатдир.

Ёрқин оч сариқ ранг - пиелонефрит, буйракларнинг концентрацион фаолияти бузилиши, буйрак етишмовчилиги, ёки беморнинг кўп сув қабул қилгани ва пешоб ҳайдовчи препаратлар қабул қилиши сабабли келиб чиқади.

Сап-сариқ ранг - бемор томонидан баъзи дорилар қабул қилаётганидан далолат бериши мумкин.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ