Get Mystery Box with random crypto!

​​ ОРТИҚЧА ВАЗН ПЕШОБ УШЛОЛМАС ЛИККА САБАБ БЎЛАДИМИ? Ор | ОИЛАМ БОЙЛИГИМ!

​​

ОРТИҚЧА ВАЗН ПЕШОБ УШЛОЛМАС ЛИККА САБАБ БЎЛАДИМИ?

Ортиқча вазндан қутулиш турли касалликлар ва муаммолардан халос қилади. Семизлик сабаб пешоб ушлолмасликдан кўпроқ ёши катта аёллар безовта бўладилар.

Агар меъёрий вазндан 30 кг ортиқ бўлса, бу стрессли пешоб ушлолмаслик хавфи 95 фоизга ортади дегани! Ушбу вазиятда энг мақбул қарор ва ечим меъёрий вазнгача озиш ҳисобланади. Аммо бу ўринда бошқа бир муаммога ҳам эътибор қаратиш лозим. Бирдан вазн ташлаш ҳам яна шунга – пешоб ушлолмасликка сабаб бўлиши мумкин.

Бундан келиб чиқадики, семириш ҳам, бирдан вазн ташлаш ҳам бир хил нуқсонни орттиришга олиб келар экан. Мазкур ҳолатлар сабаб пешоб ушлолмаслик жуда кенг тарқалган. Семиз инсонларнинг сал йўталса, аксирса, ҳаракатланса, ортиқча босим туфайли пешоб оқиб кетиши кузатилади.

Ҳозирги пайтда коронавирусли бронхит, пневмония билан оғриган ва узоқ вақт йўталган аёлларда ҳам ушбу муаммо кузатиляпти. Ушбу шикоятлар ёш катталашгач (50-55 ёшдан кейин) тухумдонлар фаолияти пасайиб, гормон ишлаб чиқарилиши камайишидан келиб чиқади. Баъзан бу туғуруқдан кейинги даврда ҳам кузатилиши мумкин. Бунга ҳомиладорлик даврида 9 ой эстроген гормони нисбатан камроқ ишлаб чиқарилиши ёки етишмаслиги сабаб бўлади.
Аммо масаланинг салбий жиҳати шундаки, беморлар уялганлари учун шифокорларга кўринмайдилар, табиийки, даволанмайдилар ҳам. Бу эса уларнинг жисмоний ҳолатига ҳам, руҳий ҳолатига ҳам таъсир қилади.

Ташхис кўпинча гинекологик кўрик жараёнида оддий савол-жавобдан иборат суҳбат охирида қўйилади. Тез-тез учрайдиган пешоб ушлолмаслик турлари қуйида келтирлган жадвалда берилган. Шунга кўра, ҳар ким ўзини текшириб кўриши мумкин.

Гулжаҳон БОБОЖОНОВА,
тиббиёт фанлари доктори,
профессор, акушер-гинкеолог


https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ