Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда энг кўп мурожаатлар бўлган Учтепада электр ва газ та | Kanallani Dodasi

Тошкентда энг кўп мурожаатлар бўлган Учтепада электр ва газ таъминоти қандай аҳволда?

Олинган сўнги маълумотларга кўра:

Бугунги кунга қадар туман электр тармоқлари корхонасига 142 нафар қўшимча мутахассис жалб қилиниб, 18 та авария бригадаси тузилган. Миллий гвардия, ички ишлар органларидан, ҳокимлик, прокуратура ва мудофаа бўлимлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар ходимлари бор куч ва имкониятлари сафарбар қилинди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 118 та авария бартараф этилди. Тадбирлар давомида 1 та ТП, 11 та трансформатор, 11,5 км кабель янгиланган. Тадбирлар доирасида 687 нафар эҳтиёжманд фуқароларга иссиқ кийим берилиб, 58 та маҳаллада иссиқ таомлар тайёрланиб, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилган.

691 та кўп қаватли уйларнинг 3200 та кириш йўлаклари, 59 км узунликдаги 436 та кўча, 32 та мактаб, 50 та мактабгача таълим ташкилоти ва туманда жойлашган соғлиқни сақлаш объектлари қор, музлардан тозаланган.

Натижада, кунлик аҳоли мурожаатлари сони ўртача 195 тадан 9 тагача камайган ва вазият тўлиқ жиловланиб, барқарор иш режимига ўтилди.

https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz