Get Mystery Box with random crypto!

“Мавсум” бошланди: Божхоначилар 433 млн. сўмлик пиротхеника во | Kanallani Dodasi

“Мавсум” бошланди: Божхоначилар 433 млн. сўмлик пиротхеника воситаларини тўхтатиб қолишди

Янги йилнинг кириб келишига салкам 3 ой вақт бўлса-да, ҳозирданоқ пиротехника воситаларини яширин йўллар билан олиб киришга уринишлар кузатилмоқда.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Исузу” юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, юкхонадаги кетмон дасталари ортига яширилган қоғоз қутиларда 5 турдаги 77 272 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хорижда ишлаб чиқарилган, аммо, сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур салют ва петардаларнинг жами қиймати 433 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Шундай қилиб мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган товарларнинг умумий қиймати салкам 696 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz