Get Mystery Box with random crypto!

Юраги бўш чекувчилар ўқимасин! Фарғона вилояти Божхона бошқар | Kanallani Dodasi

Юраги бўш чекувчилар ўқимасин!

Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда далилий ашё сифатида олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари суд қарори билан йўқ қилинди.

Салкам 9 минг қути тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик иштирокида ёқиб юборилди. Яқинда Тошкентда ҳам худди шундай ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири ўтказилганди. Лекин бу ҳали етарли эмас, бундай тадбирларни албатта кўпайтириш керак.

Биргина Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида аниқланган ноқонуний тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати қарийб 1,7 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Божхоналарда назоратни кучайтириш, мамлакат ичкарисида текширув рейдларини кўпайтириш зарур.