Get Mystery Box with random crypto!

#Жаҳон_чемпионати Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Гаити | Kattaqo'rg'onda nima gap

#Жаҳон_чемпионати

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Гаитини мағлуб этиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Улар орасида каттақўрғонлик Нуритдин Турсунов ҳам бор.

Туркияда бўлиб ўтаётган ногирон-ампутант футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етиб бормоқда.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Гаити билан тўқнаш келди. Унда Рустам Меҳманов шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖЧ-2022'даги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси таркиби ҳимоясида каттақўрғонлик Нуритдин Турсунов ҳам тўп сурди.

@kattaqorgonda_nima_gap