Get Mystery Box with random crypto!

* * * Кўнгил дунёсининг қайсар чархи бор, Баъзан тескарига айл | КАТАРСИС (Шавкат Дўстмуҳаммад кундалиги)

* * *
Кўнгил дунёсининг қайсар чархи бор,
Баъзан тескарига айланар бунда...
Севаманми-йўқми, нима фарқи бор,
Кўргим келаётир — ҳамма гап шунда.

Соғинч лашкарининг телба тарҳи бор,
Кутилмаган пайтда бошлар олишув...
Севасанми-йўқми, нима фарқи бор,
Кўргинг келаётир — энг муҳими шу.

Мансур Жумаев

T.me/katarsis_kundalik