Get Mystery Box with random crypto!

МУСТАҚИЛЛИК - БЕБАҲО НЕЪМАТ Бугун мамлакатимиз ўз мустақиллиг | Qashqadaryo yuridik texnikumi

МУСТАҚИЛЛИК - БЕБАҲО НЕЪМАТ

Бугун мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонламоқда.
Ҳа, ўтган 31 йил мамлакатимиз учун том маънода тараққиёт, юксалиш, ривожланиш йили бўлди.
Мустақиллик аввало  эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз ўзимизга қайтди.
Истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда.
Албатта, бу имкониятларнинг барини бизга мустақиллик, истиқлол берди. Ана шуниси билан у биз учун янада қадрли ва беқиёсдир.

@kaslofficial